Ўзбекистонда бир кечада яна 238 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 14 август соат 10:00 ҳолатига кўра, 33 561 (+238) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг

132 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 105 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 27 нафари Ўртасарой карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида),

35 нафари Самарқанд вилоятида,

32 нафари Тошкент вилоятида,

12 нафари Наманган вилоятида,

11 нафари Қашқадарё вилоятида,

10 нафари Сирдарё вилоятида ҳамда 6 нафари Навоий вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда мамлакатда 27 213 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (81 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 6 130 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1340 нафари оғир, 400 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Аввалроқ Ўзбекистонда 13 август куни 5 киши вафот этгани хабар берилган эди. 

Янгиликлар