Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилди
Марказий банк 30 ноябрь, душанба куни хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди.
Унга кўра, 1 AҚШ долларининг расмий курси 12,52 сўмга кўтарилиб, 10 427,38 сўмни ташкил қилган. 1 евро курси 12 473,23 сўмга баҳоланиб, 128,50 сўмга қўтарилган. Шунингдек, 1 рубль 0,79 сўмга қимматлаб, 137 сўм 48 тийин этиб белгиланган.
Маълумот учун, ушбу алмашув курслари 1 декабрь, сешанба кунидан кучга киради.
Аввалроқ Марказий банк 23 ноябрь, душанба куни хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилганди. Унга кўра, 1 AҚШ долларининг расмий курси 23,93 сўмга кўтарилиб, 10 414,86 сўмни ташкил қилган.