Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Марказий банк 16 ноябрь, душанба куни хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди.

Фото: «Tez News»

Унга кўра, 1 AҚШ долларининг расмий курси 12,05 сўмга кўтарилиб, 10 390,93 сўмни ташкил қилган. 1 евро курси 12 294,55 сўмга баҳоланиб, 27,26 сўмга тушган. Шунингдек, 1 рубль 0,25 сўмга қимматлаб, 134 сўм 34 тийин этиб белгиланган.

Инфографика: Марказий банк матбуот хизмати

Маълумот учун, ушбу алмашув курслари 17 ноябрь, сешанба кунидан кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, 9 ноябрь куни Ўзбекистонда 1 AҚШ долларининг расмий курси 10 378,88 сўмни ташкил қилган.

Янгиликлар