Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 14 ноябрь куни ҳаво кескин совийди

«Ўзгидромет» Ўзбекистонда 14 ноябрь, шанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: «korrespondent»

Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3—8 метр секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—2 даража совуқ, кундузи 7—9 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлиб (ёмғир, қор ёғиб), туман тушиши мумкин. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7—12 метр секунд тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15—20 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2—3 даража совуқ, кундузи 3—8 даража илиқ бўлади.

Навоий ва Бухоро вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7—12 метр секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 6—11 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7—12 метр секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—5 даража илиқ, айрим жойларда 1—3 даражагача совуқ, кундузи 6—11 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7—12 метр секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1—3 даража илиқ, кундузи 8—13 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 метр секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—5 даража илиқ, кундузи 5—10 даража илиқ бўлади.

Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 метр секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3—8 даража илиқ, кундузи 5—10 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 метр секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ, кундузи 2 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар