Бухорода қурилиш корхонасидан пулини ололмаган эркак ўзини ёқиб юборди

Бухоро шаҳрида 1 февраль куни қурилиш корхонасидан 150 миллион сўм пулини ололмаган эркак ўзини ёқиб юборди.

Маълум бўлишича, пешкўлик Ф.Ҳ. 2021 йил март ойида қурувчи Р.Ш.га уй олиш мақсадида 150 миллион сўм берган. Лекин Ф.Ҳ. қурувчи уйни расмийлаштириб бермагани сабаб пулни қайтаришни сўраган. Рад жавобини олгач, соат 14:10 атрофида шаҳарнинг Фурқат маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ўзини устидан бензин сепиб, ёқиб юборган.

Аниқланишича, Ф.Ҳ. ўзини ёқиб юборган пайтида ёнида ўғли З.А. бўлган. Қайд этилишича, жабрланувчи танасининг 50 фоиз қисми куйган. Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 103-моддаси (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Текширув ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган.

Янгиликлар