Uzbekistan Аirways парвозлар учун багаж ташиш қоидаларига ўзгартириш киритди
28 мартдан Uzbekistan Аirways AJ Piece Concep (багажлар сонига кўра) тартиби бўйича олиб ўтиладиган багаж меъёрларини киритмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airways маълум қилди.
Хабарга кўра «Piece Concep» олиб ўтиладиган багаж меъёрлари қуйидагича:
- Хизмат кўрсатишнинг бизнес класси — уч ўлчов суммаси бўйича 32 килограммдан ошмаган ва габарити 158 сантиметрдан ошмаган оғирликдаги 1 рўйхатга олинган багаж, (ИНФ) ўрни берилмаган чақалоқ учун уч ўлчов суммаси бўйича 10 килограммдан ошмаган ва габарити 115 сантиметрдан ошмаган 1 рўйхатга олинган багаж;
- Хизмат кўрсатишнинг эконом класси — уч ўлчов суммаси бўйича 23 килограммдан ошмаган ва габарити 158 сантиметр дан ошмаган оғирликдаги 1 рўйхатга олинган багаж, (ИНФ) ўрни берилмаган чақалоқ учун уч ўлчов суммаси бўйича 10 килограммдан ошмаган ва габарити 115 сантиметрдан ошмаган 1 рўйхатга олинган багаж;
- Эконом класси учун қўл юки — 1 багаж учун 8 килограмм, бизнес класси учун – 1 багаж учун 10 килограмм. Қўл юки ўлчами уч ўлчов суммаси бўйича 115 сантиметрдан ошмаслиги лозим.
Шунингдек, истисно ҳолатлар:
- Ўзбекистон – Истанбул/Дубай/Шаржа ва орқага қайтиш йўналишларида олиб ўтиладиган багаж меъёри Weight Concept тартиби бўйича амал қилади.
- Нью-Йорк ва Пекин учун олиб ўтиладиган багаж меъёри ўзгаришларсиз қолади (истисно Тошкент — Нью-Йорк ва орқага қайтиш йўналишида 28 мартдан сотув учун қайтарилмаслик шарти билан эконом класси тарифлари бўйича 23 килограммдан ортиқ бўлмаган 1ПC олиб ўтиладиган багаж меъёри белгиланади);