Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига ректор тайинланди
Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан Aдҳам Бекмуродов 4 ноябрь, чоршанба куни Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисинининг ўринбосари — Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Бекмуродов Aдҳам Шарипович 1964 йил Бухоро вилоятида туғилган. 1985 йил Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган (ҳозирда Тошкент давлат иқтисодиёт университети). 1996 йилда Ўзбекистон Республикаси учун Европа Иттифоқи TACIS томонидан ташкил этилган Лювен университети (Бельгия) ва Groupe ESS Rennes (Франция)нинг қўшма MBA дастурини тамомлаган. 1994 йилдан — иқтисод фанлари доктори, 2000 йилдан — профессор.
Aдҳам Бекмуродов 2018 йилдан бери Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги қошидаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва давлат фуқаролик хизматчилари салоҳиятини ошириш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси лавозимида ишлаб келаётган эди.
Aввалроқ Президент маслаҳатчисига биринчи ўринбосар тайинлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорига икки ўринбосар тайинлангани хабар қилинган.