«Қалпоқ» ҳажвий кўрсатуви актёри Раҳмонали Суропов жонлантириш бўлимига ётқизилди
«Қалпоқ» ҳажвий кўрсатуви орқали томошабинларга яхши таниш бўлган актёр Раҳмонали Суропов 29 ноябрь куни инфаркт ташхиси билан оғир аҳволда касалхонага ётқизилди.
Журналист Наргиза Муродова актёрнинг ўғли Сухроб Файзуллаев билан боғланган. Актёрнинг ўғли уни 3 кун аввал касалхонага ётқизилганини айтиб, аҳволи оғир эканлигини маълум қилган.
«Уч кун аввал дадамни шаҳар 16-сон касалхонасига ётқиздик. Аҳволлари оғир эди. Ҳозир ҳам жонлантириш бўлимида. Халқимиздан ҳақларига дуо қилишларини сўрайман», — дейди Сухроб Файзуллаев.
Маълумотларга кўра, айни дамда актёрнинг шогирдлари ижтимоий тармоқлар орқали халққа мурожаатномалар йўллаб, унинг оғир хасталик билан курашаётгани ҳамда устозлари ҳаққига дуода бўлишларини сўраб пост қолдирмоқда. https://vip-casino.in.ua/
Мавзуга доир: Актриса Гавҳар Шариповага тегажоқлик қилиб, унинг ўлимига сабабчи бўлган эркакка суд ҳукми ўқилди
Аввалроқ интернет ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова вафоти билан боғлиқ ёлғон хабарлар тарқалганди. Кейинчалик Маданият вазирлиги ушбу хабарлар юзасидан муносабат билдириб, актрисанинг вафот этгани ҳақидаги хабарларни рад этган.