Ўзбекистонда 7 апрель куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

7 апрель кундуз куни Ўзбекистон бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар қилди.

Фото: repost.uz

Маълум бўлишича, пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 20-22 даража илиқ атрофида бўлади.

Шунингдек, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Тошкент ва Наманган вилоятларида 1 600 метрдан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 8-13 даража илиқни ташкил этади.

Янгиликлар