Янги Зеландия депутати бўйинбоғ тақишдан бош тортгани учун парламентдан ҳайдалди
Янги Зеландия парламент депутати Равири Ваитити бўйинбоғ тақишдан бош тортгани учун парламентдан ҳайдалди. Бу ҳақда Zamon хабар берди.
Таъкидланишича, парламент аъзоси анжуманлар залига бўйинбоғ ўрнига анъанавий яшил тошлар билан безатилган кўйлакда келган. Ваитити савол бермоқчи бўлганида, Вакиллар палатаси спикери Trevor Mallard унга фақат галстук таққан парламент аъзолари савол беришлари мумкинлигини таъкидлаган. Ваитити бир неча бор гапиришга уриниб кўрган, аммо натижа бермаган. Шундан кейин, депутат залдан ҳайдалган. Ваититининг сўзларига кўра бўйинбоғ мустамлакачиликнинг белгисидир.