Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли таътилдан қайтди
Шавкат Мирзиёев бугун, 5 август куни қисқа муддатли таътилдан қайтди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Фото: Президент матбуот хизмати
Жорий ҳафтада давлат раҳбарининг ижтимоий-иқтисодий кун тартибидаги муҳим масалалар юзасидан қатор учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, Президентнинг Қозоғистонга давлат ташрифи, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви ва Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган «Марказий Осиё+Япония» форматидаги саммитда иштирок этиши кўзда тутилган.
Шунингдек, Япония бош вазири Фумио Кисида ҳафта охирида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келиши кутилмоқда.





