Самарқандда Халқ банки филиали ходими 631 млн сўмни ўзлаштириб, қиморда ютқазиб қўйди

Халқ банки филиалининг чакана савдо бўлими бошлиғи ўз картасига ноқонуний равишда кирим қилиб, барча пулларни тотализаторда ютқазиб қўйган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан Самарқанд вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда 1987 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, АТ Халқ банки Самарқанд филиалида чакана бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган Ш.Ю. ўз мансаб ваколатидан фойдаланган ҳолда ўзининг номидаги банк пластик картасига ноқонуний равишда 631 миллион сўм кирим қилиб, ушбу маблағнинг барчасини «1 ХВЕТ» қимор ўйинига тикиб, ютқазиб қўйганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан Ш.Ю.га нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан 5 йил озодликдан маҳрум қилиш ва 2 йил банк соҳаларида моддий ва мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Янгиликлар