Самарқандда фуқаролардан пул ундириб олган МЧЖ ходимлари маълум бўлди
Самарқандда «BITSIMPLEХ» номли МЧЖ ходимлари фуқаролардан 500 АҚШ долларидан 22 250 АҚШ долларигача пул маблағларини олиб, пулларни қайтариб бермаётганлиги аниқланган. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.
Хабарга кўра, Тошкент шаҳрида жойлашган “BITSIMPLEХ” МЧЖнинг Самарқанд филиали ходимлари 2019 йил октябрь ойидан 2020 йилнинг сентябрь ойига қадар даромад тариқасида фуқароларга 2,5 фоиздан 4 фоизгача пул маблағлари бериб келиб, кейинчалик олинган пул маблағларини қайтариб бермасдан келинаётганлиги аниқланган.
Маълумотга кўра, ўз навбатида алданиб қолган фуқароларнинг аризаларига асосан, Самарқанд ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан «BITSIMPLEХ» МЧЖнинг мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов характлари олиб борилмоқда.