Қорақалпоғистонга янги cоғлиқни сақлаш вазири тайинланди
Ўзбекистон cоғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан 9 ноябрь, душанба куни Қурбонов Мурод Қорақалпоғистон соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, Мурод Қурбонов бунга қадар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон филиали директори вазифасида ишлаб келган. Шунингдек, тиббиёт фанлари номзоди Мурод Қурбонов Хўжайли тумани тиббиёт бирлашмаси бош шифокори, Республика онкология диспанцери бош шифокори сингари масъул лавозимларда ишлаган.
Мавзуга доир: Соғлиқни сақлаш вазирига янги ўринбосар тайинланди
Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарори билан соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Абдуҳаким Ҳожибоев соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди.