Қозоғистонда содир бўлган зилзила кучи Тошкентда сезилди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар беришича, 2020 йилнинг 4 август куни Тошкент вақти билан соат 02:59 да Қозоғистонда зилзила содир бўлди.

Зилзила координаталари шимолий кенглик бўйича 41,7 градусни ташкил этган, шарқий узунликда эса 69,62 градус. Зилзила эпицентридан Тошкентгача бўлган масофа шимолий-шарқий йўналиш бўйича 59 километрни ташкил этади.

Ер силкиниши Ўзбекистон ҳудудида фақат Тошкентда қайд этилган бўлиб, унинг кучи 3 баллни ташкил этган.

Аввалроқ Қирғизистонда содир бўлган ер силкиниши Фарғона водийсида, Тожикистонда юз берган зилзила кучи Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида ҳам сезилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар