Тошкентнинг бир туманида иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади

Сергели туманида вақтинча иссиқ сув таъминоти ўчирилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Маълум бўлишича, Сергели туман Суғдиёна кўчасидан ўтувчи магистрал иссиқлик қувурида авария ҳолати юзага келганлиги сабабли, 8-Иссиқлик маркази хизмат доирасига кирувчи қатор ҳудудларда иссиқ сув таъминоти ўчирилган.

Шунингдек, 27 апрель кун давомида Сергели 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 8а, Г-24, Г-64, Г-38 мавзеларида иссиқ сув таъминоти бўлмайди.

Қайд этилишича, ҳозирда авария-тиклаш гуруҳи томонидан носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар