2021 йилда 100 дан зиёд шаҳар ва туманда рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил қилинади

Пойтахтдаги IT Park мажмуасида ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов соҳа ташкилотларида фаолият юритаётган ҳамда ихтисослаштирилган ўқув юртларида таҳсил олаётган ёшлари билан очиқ мулоқот ўтказди.

Очиқ мулоқотда вазирлик олдида турган долзарб вазифалар ва режалар ҳақида сўз борди. Жумладан, “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури доирасида вазирлик томонидан кўплаб амалга ошириш керак бўлган ишлар белгилаб олинган. Ёшлар ва масъуллар ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатишга хизмат қилувчи “Ёшлар мурожаати” электрон платформасини яратиш, ёшларни IT соҳасига янада қизиқтириш, уларнинг бу борадаги билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида жорий йилда 100 дан зиёд шаҳар ва туманда рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил қилинади.

Шу билан бирга, Тошкент вилоятида Ахборот технологиялари университети филиали ҳамда барча ҳудудларда мазкур йўналишда техникумлар фаолиятини йўлга қўйилади.

2021 йилдан бошлаб халқаро “IT” сертификатларини қўлга киритган ёшларга харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисмини қоплаб бериш вазифалари белгиланди.

Янгиликлар