Россияда хусусий уй канализациясидан чақалоқ мурдаси топилди
Россиянинг Новгород вилоятидаги хусусий уйнинг тозалаш тизимидан янги туғилган чақалоқнинг жасади топилган. Бу ҳақда Xabar.uz хабар берди.
Хабарга кўра, департамент матбуот хизмати уйда яшовчи аёл тиббий ёрдам сўраганлиги ва муддатидан олдин кечаётган туғуруқ ҳақида хабар берган. Шифокорлар ташрифидан сўнг, воқеа ҳақида маълумот ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ўтказилган.
Шунингдек, терговчилар воқеа содир бўлган жойни текшириб, барча ҳолатлар бўйича текшириш ишлари олиб борилмоқда. Кичкинтойнинг ўлими сабабларини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Текширувнинг бориши тергов бўлими раҳбарияти назорати остига олинган.