Ўзбекистон 2021 йилда қанча сабзи экспорт қилгани маълум бўлди
Ўзбекистон 2021 йил давомида 9,9 миллион долларлик сабзи экспорт қилди.

Маълум бўлишича, 2021 йилда 11 та давлатга қиймати 9,9 миллион долларлик 62,3 минг тонна сабзи экспорт қилинган. Кўрсаткич 2020 йил билан солиштирилганда 10,5 минг тоннага кўпайган.
Шунингдек, қуйида Ўзбекистон сабзи маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар рўйхати эълон қилинган:
- Қозоғистон — 36,7 минг тонна;
- Қирғизистон — 21,9 минг тонна;
- Россия — 3,4 минг тонна;
- Тожикистон — 322,5 тонна;
- Беларусь — 10,3 тонна.
Қайд этилишича, қуйидаги ҳудудлар 2021 йилда хорижга энг кўп сабзи сотган:
- Андижон вилояти — 3,2 миллион;
- Қорақалпоғистон — 1,4 миллион;
- Тошкент вилояти — 1,2 миллион;
- Фарғона вилояти — 1 миллион доллар.





