Самарқанд шаҳрида кўп йиллардан буён таъмирланмаган кўчага асфальт ётқизилди

Самарқанд вилоят ҳокими Эркин Турдимовнинг топшириғига кўра, Самарқанд шаҳридаги Хожа Исҳоқ Вали кўчасининг 210 метрлик масофаси «Тойлоқ туман йўллардан фойдаланиш» унитар корхонаси йўлсозлари томонидан таъмирланиб, асфальт қилинди. Бу ишларга корхонанинг 10 дан ортиқ махсус техника ва юк ташувчи машиналари бириктирилди.

«Бу кўча кўп йилдан буён таъмирланмаган эди. Айниқса, ёмғир ва қор ёғганида кўчада нафақат автомобилларнинг, балки аҳолининг ҳам ҳаракатланиши қийинлашарди. Вилоят ҳокими Эркин Турдимовнинг топшириғи билан кўчамизда ободонлаштириш ишлари олиб борилгани ва йўл асфальт қилинганидан маҳалламиз аҳли жуда мамнун», — дейди «Боғибаланд» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Олимжон Абдусаломов.

Маълумот учун, Хайрулло Бозоров Наманган шаҳри марказидаги айрим кўчалар ҳолатини танқид қилганди.

Аввалроқ Самарқанд вилояти ҳокимига янги маслаҳатчи тайинлани ҳақида хабар берилди. Шунингдек, Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармасига бошлиқ тайинлангани, Булунғур туманида ҳокимнинг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси тайинлангани ҳақида хабарлар берилган эди.

Янгиликлар