Самарқандда коронавирусга чалинганлар сони 1200 нафардан ошди
Самарқанд вилоятида 6 август соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 41 кишига ошиб, 1201 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, вилоятда айни пайтга қадар 1054 нафар бемор соғайган, 3 киши вафот этган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 6 август соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 28 535 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар 19 587 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (68 фоиз) соғайган. Ҳозирда 8771 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.