Шавкатжон Абдураззоқов сенатор этиб сайланди

Наманганда Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман кенгашларининг Олий Мажлис Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлисда яширин овоз бериш жараёни якунланди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясига асосланиб, Qalampir хабар қилди.

Фото: aniq.uz

Хабарга кўра, саноқ комиссиясининг ҳисоботи тингланди ва 6-Сероб сайлов округидан депутат, вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланди. Депутатлар овоз бериш натижаларини тасдиқлаган.

Таъкидланишича, Олий Мажлис Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлис ўз ишини якунлаган.

Янгиликлар