Жиззахдаги ресторанда икки фуқаро ўртасида жанжал келиб чиқди
10 апрель куни Жиззах шаҳридаги ресторанда икки фуқаро ўртасида жанжал келиб чиққан. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.
Маълум бўлишича, соат 21:30 ларда 25 ёшли Ж.Ш. Жиззах шаҳри «Тошлоқ» маҳалласи ҳудудида жойлашган жамоат жойи ҳисобланган Prim ресторанида танишлари билан ўйин-кулги қилаётган вақтида 21 ёшли Ж.З. билан қўллари бир-бирига тегиб кетганлиги сабаб ўзаро жанжал келиб чиққан. Ж.З.ни уриб дўппослаётганида унинг ҳаракатларини олдини олиш чорасини кўрган фуқаролар 21 ёшли С.С. ҳамда 20 ёшли Қ.И.га фаол қаршилик қилиб, уларнинг танасини дуч келган жойларига уриб, жароҳат етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳри Тергов бўлими томонидан Ж.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «г» банди (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.