Ўзбекистонда 2020 йилда энг кўп солиқ тўлаган ташкилотларнинг топ-10 талиги маълум бўлди
2020 йилда республика миқёсида жами солиқ тушумлари миқдори ҳамда энг кўп солиқ тўлаган ташкилотларнинг 10 талиги маълум бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маълум бўлишича, ўтган 2020 йилда республика миқёсида жами солиқ тушумлари миқдори 103,6 трлн сўмни ташкил этган. Шундан 67,7 трлн сўм миқдордаги солиқ тушумлари айнан йирик солиқ тўловчилар томонидан амалга оширилган.
Маълумотга кўра, 2020 йилда республика бўйича жами солиқ тушумларининг 65 фоиздан ортиғи Давлат солиқ инспекция томонидан ундирилган.
Шунингдек, 2020 йилда энг кўп солиқ тўлаган 10 та ташкилот номи қайд этилган. Жумладан,
- «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси
- «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ;
- «Ўзтрансгаз» АЖ;
- «Ўзбекнефтгаз» АЖ;
- «ЎЗБАТ» АЖ ҚК;
- «Лукоил» ;
- «Ўзавто Моторс» АЖ;
- «Ўзбектелеком» АЖ;
- «Ҳудудгазтаъминот» AЖ;
- «Бухоро нефтни қайта ишлаш» заводи МЧЖ.
Маълумотга кўра, мазкур тоифага мансуб йирик солиқ тўловчилар ўтган йилда 836 та бўлган бўлса, жорий йилдан уларнинг сафи кенгайиб, умумий сони 1 120 тага етган.
Мавзуга доир: