2023-йилда мудофаага сарфланган дунё харажатлари $2 трлн.дан ошди
2023-йилда мудофаага сарфланган дунё харажатлари 9%га ошди. Бу ҳақда Халқаро стратегик тадқиқотлар институти маълумотига таяниб, ТАСС хабар берди.
«Ҳарбий хавфсизлик соҳасидаги ҳозирги ҳолат, эҳтимол, хавфли ўн йилликни башорат қилаётган бўлиши мумкин. Унда ҳарбий кучнинг баъзи бир ўйинчилари мақсадига эришиш учун «куч бу — ҳақлик» ёндашувидан орсизларча фойдаланишлари, шунингдек, якдил демократик мамлакатлар бунга жавобан ўзаро икки томонлама мудофаа алоқаларини ўрнатишлари билан таснифланади», – дейилмоқда хабарда.
Халқаро зиддиятлар ўчоқлари орасида Исроилнинг Фаластиндаги ХАМАС ҳаракати билан зиддияти, яманлик хусийлар томонидан ракета таҳдиди, Ҳинд-Тинч океани ҳудудида ўсиб бораётган кескинлик, Африканинг Сахара чўлидан жанубий томонда жойлашган ҳудуддаги зиддиятлар, шунингдек, Украинада давом этаётган зиддият ажралиб турмоқда.
«АҚШнинг мудофаа бюджети 2023-йилда $905 млрд.ни ташкил этди. Бу ушбу йўналишдаги барча харажатлар борасида рўйхатдаги илк 15 сатрни (Хитой, Россия, Ҳиндистон, Буюк Британия, Саудия Арабистони, Германия, Франция, Япония, Жанубий Корея, Австралия, Италия, Украина, Бразилия, Канада) эгаллаб турган бошқа барча мамлакатлардан ошиб тушди», – дейилмоқда хабарда.