Ўзбекистонда 4 март куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
4 март кундуз куни Эрон ҳудудларидан илиқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши давом этади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Хабарга кўра, республиканинг баъзи жойларида ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 12-17 даража илиқ, шимолда 3-8 даража илиқ атрофида бўлади.
Қайд этилишича, пойтахтда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 15-17 даража илиқ бўлади.
Таъкидланишича, республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 3-8 даража илиқликни ташкил этади.