Ўзбекистонда спитрли ичимликлар нархи қимматлашгани маълум қилинди

Ўзбекистонда 20 мартдан бошлаб ароқ, коньяк, шароб ва бошқа алкоголли маҳсулотларнинг минимал нархи ошди. Бу ҳақда Молия вазирлиги маълум қилди.

Маълум бўлишича, ҳужжатга мувофиқ спиртли ичимликларнинг (пиводан ташқари) қуйидаги нархлари белгиланди:

Винонинг 1 литр тайёр маҳсулоти учун:

  • ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи – 11 200 сўм (илгари 9 400 сўм);
  • энг кам чакана нарх – 13 200 сўм (илгари 11 200 сўм).

Конякнинг 1 литр тайёр маҳсулоти учун:

  • ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи – 41 200 сўм (илгари 33 000 сўм);
  • энг кам чакана нарх – 49 400 сўм (илгари 39 000 сўм).

Ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотларнинг 1 литр тайёр маҳсулоти учун:

  • ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи – 28 600 сўм (илгари 24 000 сўм);
  • энг кам чакана нарх – 34 400 сўм (илгари 28 500 сўм).

Қайд этилишича, пивонинг нарҳи ўзгармасдан қолган.

Янгиликлар