Ўзбекистонда йўллар носозлиги туфайли 500 дан ошиқ ЙТҲ содир бўлган

Ўзбекистонда носоз йўллар туфайли 2019 йил ва 2020 йилнинг 8 ойи ичида 532 та ЙТҲ содир бўлган. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати хабар бермоқда.

Фото: avtoolam.uz

Хабарга кўра, ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг муҳандислари томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида автомобиль йўлларининг таъмирлаш ишлари олиб борилаётган, таъмирлаш ишлари охирига етказилмасдан қолиб кетган ҳамда таъмирланиши лозим бўлган жойларда ЙТҲ содир бўлган ва 191 киши вафот этгани ва 511 киши жароҳатлангани аниқланган.

Таъкидланишича, бу каби камчиликлар Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан киритилаётган тақдимномалар ижросини таъминламаган мутасаддиларга нисбатан таъсирчан чоралар кўришни тақозо этмоқда.

Янгиликлар