Бангладешда тартибсизлик ва намойишлар сабаб 300 киши ҳалок бўлди
Бангладешдаги тартибсизликлар тўлқинида камида 300 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда полиция расмийлари маълумотларига таяниб, «Риа Новости» хабар беради.

Эслатиб ўтамиз, намойишлар июль ойида аввалига Бангладеш пойтахти Даккада, сонгра бутун мамлакат бўйлаб бошланган.
Маҳаллий газеталарга кўра, 16 июльдан бери давом этган тартибсизликларда камида 197 киши ҳалок бўлган. Шундан сўнг, Бангладеш ҳукумати бутун мамлакат бўйлаб юқори таҳдид режимини жорий қилиб, деярли барча жойларда интернет ўчириб қўйилган ва баъзи ҳудудларда телефон линиялари ишламаган.
Бангладешдаги тўқнашувларда қурбон бўлганларнинг умумий сони якшанба куни 94 кишининг ўлимидан сўнг камида 300 кишига етди, — деб ёзади «Daily Star».
Маълумот учун, намойишлар доирасида охирги ҳафта ичида 11 минг киши ҳибсга олинган.





