29 май куни – Tashkent Opera Fest’нинг тантанали ёпилиши

Унутилмас 20 кун – Тошкентда бунақаси ҳали бўлмаган – бахтиёр аҳоли, катталар ва болалар таниқли мумтоз ариялардан баҳраманд бўлиб, халқ қўшиқларига жўрлик қилдилар. Андижон полькаси садолари остида рақсга тушдилар. Мис трубалар жилоси, скрипкаларнинг ажойиб садолари ва профессионалларнинг тиниқ овозлари билан нур таратган Тошкент Опера фестивали пойтахтни ҳақиқий байрам шукуҳи билан ёқимли ларзага солди.

Бу галги фестивалнинг асосий фарқи шундаки, у нафақат шаҳар аҳолисига маълум бўлган жойларда – Навоий номидаги ДАКТ майдонида, Мовий гумбазлар ёнидаги хиёбон саҳнасида, Tashkent City истироҳат боғи атриумида кўл бўйида, Magic City боғининг соҳил бўйида, балки энг кутилмаган ва олдиндан айтиб бўлмайдиган масканларда бўлиб ўтди. Булар бир пайтлар тақиқланган флешмоблар бўлиб, метро вагонида ёки аэропортнинг залида, Central Park арғимчоқлари ёнида, Марказий экопарк йўлагида, Гагарин кўчасидаги хиёбонда, тасодифий ўтиб кетаётган одамлар тўсатдан қўшиқ айтиб, мусиқа асбобларини чалиб, атрофдагиларга кутилмаганда байрам кайфиятини туҳфа этдилар. Кутилмаганлик эффекти гўзал мусиқа билан мулоқот қилиш қувончини сезиларли даражада оширди.

Санъаткорлар тадбирга ўзгача завқ бағишладилар, улар шиддат билан куйлашди ва чалишди, рақсга тушишди ва тингловчиларни байрамона тадбирда иштирок этишга таклиф қилишди. Айниқса, аэропортда муваффақият қозонишди, у ерда йўловчилар чамадонларини ташлаб, жўшқин халқ куйига рақсга тушишди. Гагарин кўчасида эса концерт якунида томошабинлар давом этишни сўрашганида, мусиқачилар «Славянканинг видолашуви» садолари остида ҳазилона саф тортиб, жўнаб кетишди ва чилонзорликларнинг олқишига эга бўлишди.

Бундай мўъжизавий, ноодатий кенг кўламли фестивал якуни ҳам кенг кўламли ва қизиқарли бўлиши керак. Тантанали, ажойиб саҳналарга бой концерт вақтида опера ижрочиларига бетакрор балет жамоаси қўшилади. Катта якуний концерт ҳар қандай тасаввурлардан устун бўлиб, бу мўъжизани эшитган ва кўрганларнинг хотирасида анчагача сақланади.

Tashkent Opera Fest’нинг фусункор ёпилиш маросими 29 май куни соат 19:30 да «Янги Ўзбекистон» боғида бўлиб ўтади. Унда Марказий Осиё тарихида илк бора 500 нафар мусиқачидан иборат оркестр ташриф буюрганларга қувонч улашади. Хуш келибсиз!

Чипталарни iTicket.uz сайтида 60 000 сўмдан 200 000 сўмгача бўлган қийматда харид қилиш мумкин.

Қўшимча маълумот учун рақамлар: +998 (71) 207-10-71, +998 (71) 207-20-72

Реклама ҳуқуқи асосида.

Янгиликлар