Путин 24 мартни Россияда миллий мотам куни деб эълон қилди

Россия президенти Владимир Путин Москвадаги Крокус Сити холлидаги терактдан кейин мурожаат қилди.

Россия раҳбари шифокорларга қурбонларни қутқаргани учун миннатдорчилик билдирди, қурбонларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди ва террорчиларга «қасос олиш ва йўқ қилиш»га ваъда берди.

Якшанба (24 март) миллий мотам куни деб эълон қилинди ва бутун мамлакат бўйлаб қўшимча аксилтеррор чоралари кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, 22 март куни кечқурун «Крокус Сити Холл»да камуфляж кийган бир неча киши ўт очган эди.

Тергов қўмитасининг сўнгги маълумотларига кўра, теракт оқибатида 115 киши ҳалок бўлган, 120 дан ортиқ фуқаро жароҳатланган.

Янгиликлар