Хонанда Ҳалимахон билан Аҳад Қаюм жанжаллашгани видеоси тасвири тарқалди
Хонанда Ҳалимахон ва Аҳад Қаюм ресторанда ўзаро жанжаллашиб кетгани акс этган видео тарқалди.
Аввалроқ Аҳад Қаюм ўз Instagram саҳифасида тадбиркорларга видео мурожаат қилиб, рекламага тушиши нархи ҳамда бир нечта хонандалар, жумладан Ҳалимахон ҳақида гапирган эди.
«Бир кунда 100 минг АҚШ долларини айлантирадиган бизнес рекламаларига энг камида 1 млрд сўмга тушиб бераман. Агар пулингиз етмаса бошқа санъаткорларни олиб келинглар. Ана, Муниса Ризаева, Даврон Кабулов ёки Ҳалимахоним. Агар заводларингизни рекламасига мен тушиб бермасам, заводларингиз бутунлай синиб, йўқ бўлиб кетиши мумкун », – деган эди Аҳад Қаюм.
Шундан сўнг, Ҳалимахон билан Аҳад Қаюм ўртасида жанжал юзага келиб, ушбу жанжал видео тасвири ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетган.
Видеода Ҳалимахон одамларнинг ажратишига қарамасдан Аҳад Қаюмга нисатан ҳақоратли сўзларни айтиб, уни уришга уринганлиги акс этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Аҳад Қаюм рекламага тушиш нархини айтиб, айрим тадбиркорларга уларнинг заводлари рекламасига тушиб бермаса, ушбу заводлар бутунлай синиб, йўқ бўлиб кетиши мумкинлиги ҳақида гапиргани борасида хабар берган эдик.