Тошкент шаҳрида коронавирус билан оғриган 2 бемор вафот этди

Тошкент шаҳрида коронавирус билан касалланган икки киши вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлииги хабар берди.

Маълум бўлишича, вафот этганларнинг биринчиси Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшаган 65 ёшли М.Х. (аёл), иккинчиси Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшаган 84 ёшли Т.Х. (аёл) бўлган.

Аввалроқ Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус билан оғриган икки бемор вафот этган эди.

Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 8 август соат 10:00 ҳолатига кўра 185 нафарни ташкил этмоқда. Аввалроқ Ўзбекистонда яна 234 кишида коронавирус аниқланиб, жами беморлар 29,5 мингга яқинлашгани ҳақда хабар берилган эди.

Янгиликлар