Ўзбекистонда коронавируснинг британча штамми билан касалланган бемор тузалди
Ўзбекистонда британча штамм илк бор қайд этилган бемор 12 кунда тузалиб чиққан. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.
Хабарга кўра, коронавируснинг британча штамми билан касалланган бемор ўз вақтида ва белгиланган стандартлар бўйича тўлақонли даволанган.
Таъкидланишича, касаллик оғир кечмаган, асоратлар қолдирмаган ва ҳозирги кунда бемор соғайиб, 5 февралда уйига жавоб берилган. Яъни 12 кун давомида даволаш ва кузатувда бўлган.
«Қайта текширувлар натижасида унда вирус аниқланмаган», – деган ССВ жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Фурқат Санаев.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавируснинг британча штамми БААнинг Дубай шаҳридан келган қизда аниқланган эди.