Тошкент каналларидан бирида 17 ёшли ўсмир чўкиб кетди

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида жойлашган  каналардан бирида 17 ёшли ўсмир чўкиб кетди. Бу ҳақда «Millar» кўрсатувида хабар берилади.

Жорий йилнинг 27 июль куни Тошкент вилояти фавқулотда вазиятлар бошқармасига, Чирчиқ шаҳридаги «Кимёгарлар» маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи каналарининг бирида, воега етмаган йигит чўкиб кетгани ҳабар қилинган.

Чўкиб кетган боланинг онасини айтишича, унинг ўғли футбол мактабидаги мураббийлари билан бирга тақиқланган жойларда сузишга борган.

Болам 6 кундан бери йўқолиб қолди. Чирчиқдаги спорт мактабида таҳсил олар эди. Унинг мураббийлари 2-3 нафар ўқувчини тақиқланган жойларга сузишга олиб боришар эди, — деди йигитнинг онаси.

Тошкент вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Рустам Алимовнинг маълум қилишича, айни пайтда қидирув-қутқарув ишлари ғаввослар томонидан олиб борилмоқда.

Янгиликлар