АҚШ Украинага $60 млрд ҳарбий ёрдам пули ажратмоқчи
АҚШ Сенати Украинага $60 млрд. ҳарбий ёрдам ажратиш кўзда тутилган қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Маблағлар қуйидагича тақсимланади:
• Пентагон омборидан Киевга тақдим этилган ҳарбий қурол-аслаҳа ва техника ғарамини тўлдириш — $19,85 млрд;
• Украина томонидан АҚШдан ҳарбий қурол-аслаҳаларни харид қилиш — $13,8 млрд;
• АҚШ томонидан ҳарбий тайёргарликни ошириш, разведка маълумотларини алмашиш ва бошқа ёрдамчи чора-тадбирлар орқали Украинани қўллаб-қувватлаш — 14,8 млрд;
• Америка ёрдамини назорат қилишда давом этиш — $8 млрд.