UNITS инновцион тариф режасида қулай янгиликлар
Баҳор – ёқимли янгиланиш вақти! Ўз абонентларига энг қулай шарт-шароитларни тақдим этишга интилаётган УЗТЕЛЕCОМ миллий оператори фаол абонентларнинг барча талаб ва таклифларини инобатга олишга доимо ҳаракат қилади. Шу мақсадда, ноёб ҳисоб-китоб тизимига эга UNITS инновацион тариф линиясини «янгилаш» ғояси пайдо бўлди!
Эндиликда UNITS 3500 абонент тўловининг бошланғич нархини 20000 сўмга ўзгартирмаҳан холда қўшимча 500 унитни ўз ичига олди, бундан ташқари эса тариф режасининг амал қилиш муддати 15 кундан 30 кунгача узайтирилди.
UNITS 7000, UNITS 10 000, UNITS 13 000, UNITS 17 000, UNITS 21 000 тариф режаларини бошланғич нархи эвазига абонентлар уларни қўшимча 1000 унит билан сотиб олишлари мумкин! Масалан, 45 000 сўмлик UNITS 10 000, худди шу нарх эвазига энди UNITS 11 000 айланди! Фойдаси яққол намоён!
Ушбу тариф режаларига ўтиш деярли ҳар қандай тариф режасидан *777# USSD-сўрови ёрдамида, ёки 9999 рақамига SMS-хабар юбориш, шахсий кабинет ёки MyUZTELECOM мобил иловаси орқали, шунингдек савдо офисларидаги ёки call-марказдаги операторлар ёрдамида амалга оширилади.
UNITS — бу ноёб, инновацион, мослашувчан тариф режаси бўлиб, унга мобил алоқа бозорида ўхшашлиги ёқ. UNITS ёрдамида ҳар ким ўз ресурсларини ўз эҳтиёжларидан келиб чиқиб фойдаланиш имкониятини қўлга киритади. Тарифни улаганда сиз мегабайт, дақиқа ёки SMS сотиб олмайсиз! Сиз unitsларни оласиз — мобил алоқа учун универсал ўлчов бирлиги! Ҳисоблаш жуда оддий — 1 UNIT = 1 МБ = 1 дақиқа = 1 SMS. Ва энг яхши томони шундаки, қанча кўп Unit сотиб олсангиз, охир оқибат ҳар бири сизга арзонроққа айланади!
Реклама ҳуқуқи асосида