Наманганда гиёҳвандлик ўсимлигини етиштирган шахс ушланди

Наманган вилоятида ўз хонадонида гиёҳвандлик ўсимлигини етиштирган 55 ёшли шахс аниқланди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.

Фото: ИИВ

Хабарга кўра, 1 май куни Поп тумани «Сохибкор» маҳалласида яшовчи фуқаро Э.Ю.нинг яшаш хонадонида тинтув-тергов ҳаракати ўтказилган ва хонадон ўрта экин экиладиган ерда нўшпиёз ичида 22 туп 10-15 сантиметр баландликда бўлган ўткир ҳидли, кўкимтир рангли гиёҳванд ўсимликка ўхшаш модда экилган. Олинган моддалар текшириб кўришлик учун холислар иштирокида олинган.

Таъкидланишича, вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу 22 туп «каннабис» гиёҳвандлик ўсимлиги эканлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Поп туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодекснинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Янгиликлар