Табаларга янги ётоқхоналар қуриш учун 4,4 триллион сўм ажратилади

Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида ижарада яшайдиган талабалар учун Ҳукумат дастури тайёрланаётганини маълум қилди.

«Бугунги кунда 130 мингдан зиёд олийгоҳ талабалари ижарада яшамоқда. Бу фарзандларимизга 1 сентябрдан бошлаб ижара тўловининг ярми давлат томонидан қоплаб берилади. Дастлабки босқичда ушбу тизим орқали 60 минг нафар ёшлар қамраб олинади. Шунингдек, эҳтиёжманд талабаларга ушбу харажатлар ҳокимликлар ва олийгоҳлар маблағи ҳисобидан ҳам қоплаб берилади. Навбатдаги ўқув йилида бунинг учун 100 миллиард сўм ажратилади», — деди президент.

Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 4,4 триллион сўм маблағ янги ётоқхоналар қурилишига йўналтирилади ва ижара пулининг 50 фоизи давлат томонидан қоплаб берилади.

Янгиликлар