Қирғизистон пойтахтида Наврўз байрамини нишонлаш бекор қилинди

Бишкек мэрияси коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кўпайганлиги сабабли Наврўз байрамини нишонлашни бекор қилди.

Фото: kabar.kg

«COVID-19 инфекцияси туфайли келиб чиқадиган касалликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида шаҳар мэрияси ҳузуридаги шаҳар фавқулодда эпидемия ва эпизоотияга қарши комиссияси Наврўз байрамига бағишланган оммавий тадбирларни Бишкек ҳудудида ўтказишни бекор қилди», — дейилади мэрия баёнотида.

Янгиликлар