Гватемалада вулқон отилиши кузатилди
Марказий Американинг Гватемала Республикасида Фуэго вулқони отилиб чиқди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги Пренса Либре газетасига таяниб хабар қилди.
Хабарга кўра, 15 февраль куни мамлакатнинг пойтахти Гватемала шаҳридан 50 километр узоқликда жойлашган Фуэго вулқони отилишни бошланган.
Қайд этилишича, лава оқимлари узунлиги 1,5 километрга етган.
Маълумот ўрнида, Фуэго тоғининг сўнгги йирик портлаши 2018 йил 3 июнда юз берган ва 200 дан ортиқ одам ҳалок бўлган эди.