Тошкент шаҳар ҳокимлиги касаллик кўпайган туман мактабларини онлайн таълим шаклига ўтказиши мумкин

Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан мактабларнинг санитар ҳолати ва янги чоракка тайёргарлик ишлари карантин қоидаларинга тўлиқ риоя қилинган ҳолда ташкил этилишини қатъий назоратга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: aniq.uz

Маълум бўлишича, мактаблар маъмуриятига санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этиш бўйича аниқ топшириқлар берилган ва уларнинг ижроси тўлиқ назоратга олинган. Ёшлар ўртасида коронавирус билан касалланиш кўрсаткичлари орта бошлаганлиги сабаб, вирус қайд этилиши кўпроқ кузатилган Мирзо Улуғбек, Чилонзор ва Юнусобод туманларида таълим онлайн шаклга ўтказилган эди.

Қайд этилишича, эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда 4-чорак дарслари пойтахтдаги умумтаълим мактабларида гибрид шаклда давом эттирилиб, таълим шаклини танлаш ота-оналарга ҳавола этилади.

Шунингдек, эпидемиологик ҳолат оғирлашган туманларда, маҳаллий ҳокимлик органларига карантин талабларини кучайтириш чораларини кўриш ваколати берилганини инобатга олиб, Тошкент шаҳар ҳокимлиги касаллик кўпайган туман мактабларини онлайн таълим шаклига ўтказиши мумкин.

Аввалроқ, Пойтахтнинг учта туманидаги барча мактаблар онлайн режимга ўтказилган эди.

Янгиликлар