Бўстонлиқ туманида инспектор ўз хотини ва боласини ўлдириб, сўнгра ўз жонига қасд қилди
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида профилактика инспектори ўз хотини ва боласини ўлдирди, сўнгра ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Repost.uz нашри Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб маълум қилди.

Ҳабарларга кўра, воқеа 6 августга ўтар кечаси содир бўлган. Аниқлик киритилишича, инспектор ўзининг хизмат тўппончаси билан рафиқаси ва етти ойлик боласини отиб ўлдирган. Шундан сўнг у қуроли билан бошига бир маротаба ўқ узиб, ўз жонига қасд қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.





