Дунёда яна бир эпидемия бошлангани маълум қилинди

Сидней университети бошчилигидаги австралиялик олимлар гуруҳи бутун дунё бўйлаб ёлғизлик эпидемияси бошланганини маълум қилди.

Маълум қилинишича, уларнинг бу бўйича олиб борган тадқиқоти 113 та мамлакатда 2000 йилдан 2019 йилгача олиб борган кузатув натижаларига асосланади. Натижаларда ёлғизлик нафақат руҳий саломатлик ва фаровонликка, балки бир қатор жисмоний соғлиқ муаммолари ва ҳатто эрта ўлимга ҳам таъсир қилган.

Америкалик тадқиқотчилар саноати ривожланган мамлакатлар аҳолисининг учдан бир қисми мунтазам равишда ёлғизликни бошдан кечириши ва ҳар ўн иккинчи одамдан бунинг оқибатида соғлиғида жиддий муаммолар бўлишини аниқлаган. Аммо шу пайтгача ёлғизлик глобал миқёсда қанчалик кенг тарқалгани аниқ бўлмаган.

Шу сабабли олимлар муаммонинг кўлами ва жиддийлигини баҳолаш учун бутун дунё бўйлаб маълумотларни умумлаштиришга қарор қилган. Жумладан, улар 77 мамлакат ёки ҳудуддаги ўсмирлар (12–17 ёш), 30 мамлакатдаги ёшлар (18–29 ёш), 32 мамлакатда ўрта ёшли катталар (30–59 ёш) ва 40 мамлакатда кекса одамлар (60 ёш ва ундан катта) маълумотларини таҳлил қилган.

«Умуман олганда, ҳар 12 кишидан 1 нафари жиддий соғлиқ муаммоларига олиб келиши мумкин бўлган даражада ёлғизликни бошдан кечиради, аммо бундай маълумотларнинг манбаси ноаниқ», дейилади хабарда.

Юқори даромадли мамлакатларда (айниқса, Европада) паст ва ўрта даромадли мамлакатларга нисбатан маълумотларнинг қамрови сезиларли даражада юқори бўлган. Мета-таҳлилга 24 та тадқиқотдан 106 та давлат учун жами 212 та баҳо киритилган.

Ўсмирлар учун ёлғизликнинг умумий тарқалиши Жануби–шарқий Осиёда 9,2 фоиздан Шарқий Ўртаер денгизи минтақасида 14,4 фоизгача бўлган. Катталар учун мета-таҳлил фақат Европа минтақаси учун ўтказилган.

Ёлғизликнинг энг паст тарқалиши Шимолий Европа мамлакатларида кузатилган (ёшлар учун 2,9 фоиз, ўрта ёшли катталар учун 2,7 ва кекса одамлар учун 5,2 фоиз). Энг юқори кўрсаткич Шарқий Европада (ёшлар учун 7,5 фоиз, ўрта ёшлилар учун 9,6 ва кексалар учун 21,3 фоиз) қайд этилган.

Янгиликлар