2021/2022 ўқув йили учун ҳам тест синовлари стадион ва хиёбонларда ўтказилиши мумкин
Давлат тест маркази томонидан тестларни ўтказиш бўйича икки хил сценарий устида иш олиб борилмоқда. Бу ҳақда Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Фарҳод Мирзаев маълум қилди.
Хабарга кўра, тест синови ўтказиладиган жойлар танланиб, режа-чизмалари тайёрланган. 50 460 нафар абитуриент учун мўлжалланган 103 та катта сиғимли ёпиқ бино ва 60 570 нафар абитуриентга мўлжалланган 66 та стадион ҳамда хиёбон тайёрланяпти.
Шунингдек, абитуриентларга олий таълим муассасаларига кириш учун имтиёз бериш ва уларни тасдиқлаш ваколатига эга бўлган масъул вазирлик ва идоралар билан имтиёзлар реестри шакллантирилаётгани таъкидланди.
Аввалроқ, 2021 йилги кириш имтиҳонларидаги энг максимал балл 280,5 балл бўлади – ДТМ.