Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда

19−20 март кунлари Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди. 

Фото: teleype.in

Хабарга кўра, 18−20 март кунлари республиканинг баъзи жойларида шамол 17−22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, 18−19 мартда 25−28 м/с гача кучайиши мумкин.

Қайд этилишича, 20 мартда республика ҳудудларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин.Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи +10…+15 даража бўлади.

Шунингдек, республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

Янгиликлар