Бугун тўртта туманга ҳокимлар тайинланиши кутилмоқда
Бугун Фарғона вилоятининг Қува, Ёзёвон, Бағдод ва Ўзбекистон туманларида халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
5 февраль куни президент раислигида бўлиб ўтган Фарғона вилоят фаоллари йиғилишида йўл қўйган камчиликлари учун Қува туманининг 4 та сектор раҳбари, Ўзбекистон тумани ҳокими ва прокурори ҳамда Ёзёвон туман ҳокими ишдан олинган эди.
Сессияларда туманларга янги раҳбарлар тайинланиши кутилмоқда.