Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигига янги раҳбарият тайинланди
Ҳукумат қарори билан агентликнинг янги раҳбарлари тайинланди.
Хабарга кўра, Алишер Казакович Инаков Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг директори этиб тайинланди.
Шунингдек, Баходир Каримович Каримов Агентлик директорининг тиббий-ижтимоий масалалари бўйича биринчи ўринбосари ва Гайрат Хабибуллевич Исраилов Агентлик директорининг молиявий-иқтисодий ва қурилиш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.