Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти хизматлари нархи оширилади

Тошкент шаҳрида аҳоли учун иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув таъминоти хизматлари тарифи 2023/2024 йилги иситиш мавсуми тугагандан сўнг оширилади.

«Ўсиш электр энергияси, газ, ичимлик суви ва канализация хизматлари, шунингдек, иссиқлик ишлаб чиқарувчи корхоналар учун сотиб олинган иссиқлик энергияси нархларининг ошиши билан боғлиқ», дейилади хабарда.

Аҳолига иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув таъминоти хизматлари учун янги чакана тариф 15 фоизга ўсиб, 105 754 сўм/Гкални ташкил этади.

Янги тарифлар 2023-2024 куз-қиш мавсуми (иситиш мавсуми) расмий якунланган кундан бир кун ўтиб кучга киради.

Янгиликлар