Eurasianet: Марказий Осиё COVID-19 сабаб юзага келган ўлимлар сонининг кўрсаткичларини камайтириб кўрсатяпти

Исроилнинг Иброний университети ва Германиянинг Тубинген университети мутахассислари дунёнинг 77 мамлакатида пандемия қурбонларининг ҳақиқий сонини ҳисоблаш учун «ўлимлар рўйхати» ни яратди. Бу ҳақда Eurasianet хабар берди.

Фото: Данил Усмонов

2020 йилда Перу ва бошқа бир қатор Лотин Америка давлатларида 100 000 аҳолига нисбатан ўлим ҳолатининг ўсиши қайд этилган. Кейинги ўринни ўлим ҳолатлари кутилганидан 22 фоизга кўпроқ бўлган Қозоғистон ва 19 фоизга кўпроқ бўлган Қирғизистон эгаллади. Россияда айни пайтда коронавирус пандемияси давом этмоқда, ушбу давлатда ўлим кўрсаткичи 15 фоиздан ошган.

Мутахассисларнинг фикрича, 77 мамлакатдан Ўзбекистон коронавирусдан ўлганлар сони бўйича етакчи ўринни эгаллайди.

Таъкидланишича, коронавирус оқибатида юзага келган ўлимнинг юқори коефиценти Ўзбекистонда (30), Қозоғистонда (12), Белорусияда (15), Мисрда (13) ва Россияда (6,7) қайд этилган.

Янгиликлар